ХОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДА БАЧАДОНДА РИВОЖЛАНАДИГАН ПАТОЛОГИК ҲОЛАТЛАРНИНГ УЧРАШ ДАРАЖАСИ ВА САБАБЛАРИ
Abstrak
Туғруқдан кейинги даврда оналар ўлими ва оғир асоратлар структураси ичида қон кетиши ва у билан боғлиқ ҳолатлар долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Статистик маълумотларга кўра, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда қон кетиши оналар ўлимининг муҳим сабабларидан биридир; туғруқдан кейинги қон кетишида бачадон гипотонияси етакчи этиологик омил сифатида қайд этилади. Мазкур мақолада туғруқдан кейинги бачадон инволюцияси жараёнлари, уларнинг клиник аҳамияти, бачадон субинволюциясининг йирингли-септик асоратлар ривожланишидаги хавф омили сифатидаги ўрни ҳамда бачадон гипотонияси фонида кузатиладиган геморрагик ҳолатларнинг патогенетик жиҳатлари ёритилди. Шунингдек, туғруқдан кейинги бачадон инверсияси кам учраса-да, ҳаёт учун хавфли бўлган асорат сифатида баҳоланиб, унинг тарқалиши, оқибатлари ва хавф омиллари бўйича адабиётларда келтирилган маълумотлар тизимлаштирилди. Анъанавий клиник баҳолаш (палпация асосида бачадон туби баландлигини аниқлаш) усулларининг чекловлари, айниқса семизлик ва сезарен кесишидан кейинги ҳолатларда топик диагностиканинг мураккаблашиши кўрсатилди. Шу нуқтаи назардан, бачадон инволюцияси тезлигини биометрик кўрсаткичлар асосида сонографик назорат қилишнинг диагностик аҳамияти асосланди. Мақолада туғруқдан кейинги даврда бачадоннинг морфологик ва морфометрик ўзгаришларини аниқлаш ҳамда эрта профилактика-ташхис чораларини мақсадга мувофиқ йўналтириш зарурлиги хулосаланди
##submission.citations##
1. Всемирная организация здравоохранения. Материнская смертность: информационный бюллетень (Fact sheet). — Женева: ВОЗ, 2025. — Электронный ресурс.
2. Lalonde A. Prevention and treatment of postpartum hemorrhage in low-resource settings // International Journal of Gynecology & Obstetrics. — 2012. — Vol. 117, No. 2. — P. 108–118. — DOI: 10.1016/j.ijgo.2012.03.001.
3. Росстат. Здравоохранение в России. 2021: статистический сборник. — М.: Росстат, 2021. — 171 с. — Электронный ресурс.